Get Mystery Box with random crypto!

Масалан, таржима қилиш хам хақиқий санъат. Бу бошқа тилдаги би | sc

Масалан, таржима қилиш хам хақиқий санъат. Бу бошқа тилдаги бирор китоб ўқиётганингда миянг автоматик равишда гапларни сенга таржима қилиб кетавериши эмас, балки уни бошқалар учун хам тушунарли қилиб бериши. Аммо баъзида тушунарли қилиб бериш хам камлик қилади, санъат дейилдими демак уни чиройли қилиш керак, гапларни ўз холида узбек тилига ўгириб қўйса хам хамма тушуниб кетаверади... аммо уни бойитиш, гўзаллаштириш учун санъаткор бўлиш керак. Масалан бир сўзни чиройли янграмаслигини англаб олиш учун фахм ва уни бошқа синоними билан алмаштириш учун озроқ билим талаб қилинади, мана бу жараён худди тошдан инсон шаклини ясаётган санъаткорнинг уни сайқаллашига ўхшайди.