Get Mystery Box with random crypto!

​​Биродарим, бугун дийдор кўришайлик! Яратганнинг ҳар бир кун | SOCH ORISH🌹

​​Биродарим, бугун дийдор кўришайлик!

Яратганнинг ҳар бир куни бизга байрам,
Тонг саҳарда бомдод учун туришайлик.
Фаришталар бунда қилар экан сайрам,
Биродарим, бугун дийдор кўришайлик!

Меҳр кўзда, сеҳр сўзда дегани рост,
Дунё иши узоқлатиб қўйди бироз,
Оқибат ҳам қилар биздан кўп эътироз,
Биродарим, бугун дийдор кўришайлик!

Даврамизда шароб эмас, Замзам бўлсин,
Ғийбат эмас, ҳадис шариф ҳамдам бўлсин,
Яратганнинг буюк васли малҳам бўсин,
Биродарим, бугун дийдор кўришайлик!

Меҳр нури эрта қуриб қолмасидан,
Юракда ишқ унсиз уриб толмасидан,
Яратганим омонатин олмасиндан...
Биродарим, бугун дийдор кўришайлик!

Биздан кейин фарзандимиз ўрнак олсин,
Биродарлик қадри нима, англаб билсин,
Қиёматли дўст тутинсин, бир тан бўлсин,
Биродарим, бугун дийдор кўришайлик!

DUNYODA