2022-08-29 07:58:42
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу айтадилар:
— Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
٠ Истиғфорнинг саййиди
اللهم أنت ربي لا إله إلا أنت ، خلقتني وأنا عبدك، وأنا على عهدك ووعدك ما استطعت، أعوذ بك من شر ما صنعت أبوء لك بنعمتك علي وأبوء لك بذنبي فاغفر لي فإنه لا يغفر الذنوب إلا أنت
дейишингдир. «Ким кундузи чин дилдан уни айтиб, шу куни кеч кирмасдан вафот этса, жаннат аҳлидандир. Ким кечаси чин дилдан уни айтиб, тонг отмасидан вафот этса, жаннат аҳлидандир»
«Саҳиҳул Бухорий», 6306
Маъноси:
«Аллоҳим, Роббим Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени Сен яратгансан, мен Сенинг бандангман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Қилмишларимнинг ёмонлигидан Ўзинг паноҳ бер. Менга берган неъматларингни ҳам тан оламан, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қилгин, Ўзингдан бошқа ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилмайди».
301 views04:58