Get Mystery Box with random crypto!

#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ ГИПЕРАКТИВ БОЛА «Гиперактив» — қандай ҳо | Sobirali Abduxamidov

#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

ГИПЕРАКТИВ БОЛА

«Гиперактив» — қандай ҳолат?

Гиперактив болаларда асосан тартибсизлик, гапга қулоқ тутмаслик, бепарволик, унутувчанлик, дангасалик характерлари кузатилади. Улар ҳар бир гапнинг маъносини сўрайди, кўп безовталанади (бармоқлари билан нарсаларни чалади, ўриндиқларни қимирлатади, у ёқдан — бу ёққа кўп югуради, доимо қаергадир интилади), бошқа болаларга нисбатан кам ухлайди ва жуда маҳмадона бўлади. Бундан ташқари, саволни охиригача эшитмай туриб, жавоб беришни бошлайди, ўз навбатини тоқат қилиб кутолмайди, суҳбатни бузиб аралашиб туради, қоидаларга бўйсунмайди ва ўзини бошқара олмайди.

Сабаблари:

Бўлажак она хомиладорлигида қандай ҳодисаларни бошдан кечирса, ана шу ҳолатдаги салбий ёки ижобий хусусиятлар болага ҳам ўз таъсирини ўтказади

Рок, реп ва шунга ўхшаш шовқин-суронли қўшиқларни мунтазам тинглаб юрган ҳомиладор аёллар дунёга келтирган болаларда

Уйдаги ноадекват муҳит

Ота-онасининг қайсидир авлодидан болага мерос бўлиб ўтган ҳам бўлиши мумкин.

Гипперактив болани коррекция қилиш йўллари:

Болага алоҳида эътибор билан меҳр бериш

Гиперактив болани спорт секцияларига ўзига мосига йўналтириш

Мутахассисга болани кўрсатиш ва сабабини аниқлаш (қўрқув, ўзига ишонмаслик)

Гиперактив болани тузатиш учун ота-она мутахассис билан бирга ишлаши мақсадга мувофиқдир.

https://t.me/Sobirali_Abduxamidov