Get Mystery Box with random crypto!

SNAYPER UZB

Telegram kanalining logotibi snayper_uzb — SNAYPER UZB S
Telegram kanalining logotibi snayper_uzb — SNAYPER UZB
Kanal manzili: @snayper_uzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8
Kanalning ta’rifi

📌 Тезкор янгиликлар
🚷 Жиноят ва жазо
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
✅ Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин!
Мурожаат учун:👉 @SNAYPER_UZB_BOT

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-01-05 20:17:32
#Диққат_Тарқатинг

Аномал совуқ пайтида ҳам электр энергиясида чекловлар киритилади!

Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ нам ҳаво массалари кириб келишига қарамасдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.

Шунингдек, энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади!

@SNAYPER_UZB
9 views17:17
Ochish/sharhlash
2023-01-05 20:16:16
#Диққат_Тарқатинг

Оналарга ишхоналардан уйларига эрта жавоб берилади.

Фарзандлари боғчага бораётган бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади.

10-18-январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар
ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Болалари боғчага борадиган оналарга бу хабарни етказинг:

@SNAYPER_UZB
8 views17:16
Ochish/sharhlash
2023-01-05 20:11:50
#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

Мактабларда 2022-2023-ўқув йилининг III-чораги 2023-йилнинг 18-январидан бошланади.

Жорий йилнинг 11-17- январь кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади!

@SNAYPER_UZB
6 views17:11
Ochish/sharhlash
2023-01-05 14:45:01
#Ана_ҳолос

Коронавируснинг янги тўлқини бошланиши мумкин!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу ҳақда огоҳлантирди!

Ташкилотнинг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги ,,XBB.1.5" субварианти
29 та мамлакатда рўйхатга олинган. Қолаверса, у бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланган.
Ҳозир янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда!


@SNAYPER_UZB
4 views11:45
Ochish/sharhlash
2023-01-05 13:46:07
#Биласизми

Дунёдаги энг қиммат 7 та металл!

Энг қизиғи ушбу рўйхатда олтин энг охирги 7-ўринни эгаллаган.

@SNAYPER_UZB
4 views10:46
Ochish/sharhlash
2023-01-04 21:05:33
#Ана_ҳолос

“Роддомлардаги суюнчи пули ставкалари мавжудлигини ҳамма билади”!

Ишга жойлаштириш, айниқса ҳамшираларни, роддомлардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади. Шунинг учун Янги йилни тизимда “Коррупсияга қарши кураш йили” деб эълон қиламиз” – деди Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов!

@SNAYPER_UZB
5 views18:05
Ochish/sharhlash
2023-01-04 14:01:15
#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни янгисига алмаштириш муддати 2023-йилда якунланади.

2010-йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31-мартга қадар;
2010−2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30-июнга қадар;
2013−2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30-сентябрга қадар;
2015 йилдан кейин берилганлари — 2023-йил 31-декабрга қадар муддатларда мажбурий тартибда амалга оширилади.


@SNAYPER_UZB
5 views11:01
Ochish/sharhlash
2023-01-04 13:15:42
#Ана_ҳолос

UzAuto Motors барча турдаги автомобиллар учун шартнома
беришни тўхтатди!


UzAuto Motors 4-январдан бошлаб контрактация шартномасини тузиш,
барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди.


Маълум қилинишича, дастурий
таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

Шунингдек, 2022-йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади!

@SNAYPER_UZB
5 views10:15
Ochish/sharhlash
2022-12-23 20:49:17
#Диққат_Тарқатинг

1-январдан «Chevrolet Lacetti» учун шартнома бериш бошланиши тўғрисидаги хабарлар бўйича изоҳ берилди!

Бугун ижтимоий тармоқларда 1-январдан «Chevrolet Lacetti» автомобили учун шартнома бериш бошланиши бўйича хабарлар тарқалди.

«UzAuto Motors» компанияси ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда ушбу ахборот фейк эканини расман маълум қилди.

@SNAYPER_UZB
1 view17:49
Ochish/sharhlash
2022-11-07 08:01:06
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

@SNAYPER_UZB
1 view05:01
Ochish/sharhlash