Get Mystery Box with random crypto!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ДЖОХАРИ ОЙНАСИ ЁХУД БУТКУЛ ЯНГИ ДАРАЖАГА ЧИ | SMART Training Group

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ДЖОХАРИ ОЙНАСИ ЁХУД БУТКУЛ ЯНГИ ДАРАЖАГА ЧИҚИШ УЧУН, МАСАЛАН ДАРОМАДНИ 10 БАРОБАРГА ОШИРИШ УЧУН НИМАГА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ КЕРАК?

Джохари (маккажўхори эмас) ойнаси ҳақида эшитганмисиз? Агар бу ҳақда ҳали ҳеч нарса билмасангиз ушбу мақоладан жуда кўп фойдаларни қўлга киритишингиз мумкин. Қани олға!

Инсондаги билим ва малакаларни қуйидаги 4 зонага бўлиш мумкин:


1. Билишингизни биладиган билим ва малакалар.
Масалан: мен рус тилини билишимни биламан, компьютер учун дастур туза олишимни биламан. Мен бу билим ва малакаларни билишимни биламан.

2. Билмаслигингизни биладиган билим ва малакалар.
Масалан: мен араб тилини билмаслигимни биламан, кондиционер тузатишни билмайман. Мен бу билим ва малакаларни билМАСлигимни биламан.

3. Билишингизни билМАЙдиган билим ва малакалар.
Бу шундай билим ва малакаларки улар менда мавжуд аммо мен уларни билишимни билмайман. Ёки бу билим ва малакаларни ЭЪТИБОРГА АРЗИМАЙДИГАН ДЕБ ҲИСОБЛАЙМАН. Шунинг учун ҳам қўлингдан нима иш келади деганда бу билим ва малакаларим ҳақида эсламайман ҳам.

4. БилМАСлигингизни билМАЙдиган билим ва малакалар.
Бу шундай билим ва малакаларки мен уларни билмайман ва билмаслигимни ҳам билмайман.

1- ва 2- зонадаги билим ва малакалар ёрдамида Сиз ўзингизни ривожлантиришингиз мумкин. Масалан инглиз тилини билмасангиз уни ўрганишингиз ва бу орқали ўз имкониятларингизни оширишингиз мумкин. Ёки маркетингни билмасангиз уни ўрганиб даромадингизни оширишингиз мумкин. Бунда Сиздаги ўсиш 10-20% атрфида бўлади.

Яъни, 1- ва 2- гуруҳлардаги билим ва малакаларни ривожлантириш орқали Сиз КАТТА натижаларга эриша олМАЙсиз. Сиз фақатгина ҳозирги ҳолатингизни яхшилашингиз мумкин, холос. Лекин жуда катта ўсиш содир бўлмайди.

Ахир Эйнштейн бобо бекорга айтмаганку “Муаммоларни улар пайдо бўлган онг даражаси билан ечиб бўлмайди.” Тушуняпсизми?!

ҲАММА ҚИЗИҚ ИШЛАР АЙНАН 3- ВА 4- ЗОНАЛАРДА БОШЛАНАДИ. Айнан мана шу зоналардаги билим ва малакаларни таҳлил қилиш ва ўрганиш орқали Сиз ўзингизни буткул янги даражага олиб чиқишингиз мумкин.

Шунинг учун бу зоналарни жуда киришиб таҳлил қилинг. Айниқса 3- зонадаги билим ва малакаларингизни аниқлаштириш учун ўз яқинларингиздан сўранг “Илтимос, менга айтингларчи менда қандай хислатларни, билимларни, малакаларни биласизлар? Мени нимани яхши бажаради, ниманинг ҳақиқий устаси деб ҳисоблайсизлар?” деб сўранг.

Ташқаридан Сизнинг нималарни зўр қилишингиз, нималарда маҳоратли эканлигингиз очиқ – ойдин кўриниб туради. Бошқалар учун буни айтиш жуда осон. Улар буни аниқ билишади. Сиз фақат сўрашдан эринмасангиз бўлгани. Тушуняпсизми?

Ўзингиздаги янги жиҳатларингизни кашф қилишда ва буткул янги даражаларга чиқишда Аллоҳ ёр бўлсин!

Агарда Сизга ҳозирда олиб борилаётган акциямиз қизиқ бўлса ва 1.600.000 сўмлик 7 та кучли тренингни атиги 190.000 сўмга ҳарид қилиш истагингиз ҳали ҳам ўз кучида бўлса. Унда биз билан ҳозироқ боғланинг.

АКЦИЯ ТУГАШИГА КУН ҚОЛДИ, ШОШИЛИНГ!

Тел.: +998 93 5652170

Телеграм: @Shirinov_Ziyodullo

Бизнинг канал:

@trening_kitob