Get Mystery Box with random crypto!

#Онлайн_Ахборотнома Жорий йилнинг 5 май куни “Ўзбекистон Респ | Smart Market | Расмий канал

#Онлайн_Ахборотнома

Жорий йилнинг 5 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-767-сонли Қонун имзоланди.

Унга кўра:

Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёз муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди (ушбу имтиёз 01.01.2022-yildan юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади).

Ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚСдан озод қилиш бўйича имтиёз муддати 31.12.2022 йилга қадар узайтирилди (ушбу имтиёз 01.05.2022-йилдан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади).

Гўштни (мол ва қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚСдан озод қилиш муддати 31.12.2022 йилгача узайтирилди (ушбу имтиёз 01.05.2022 йилдан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади).

Товуқ гўштини, музлатилган балиқни ва тирик паррандани ҚҚСдан озод қилиш бўйича имтиёз муддати 30.04.2022 йилгача ўзгартишришсиз қолдирилди.

Эслатма мазкур имтиёз ЎРҚ-752-сон Қонун билан 30.04.2022-йилгача берилган эди

Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари 01.01.2022 йилдан 01.01.2031 йилга қадар:

- фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, ижтимоий солиқни ва даромад солиғини 1% миқдорида тўлайди;

- юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди (ушбу имтиёз 01.01.2022 йилдан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади).

Бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари 01.02.2022-йилдан 01.01.2025 йилгача ижтимоий солиқни 1 % тўлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/smartmarketofficial