Get Mystery Box with random crypto!

Математикадан яхши ўқимаганлар мана бу видеони кўриб, 'Қойил, | СЛАЙДЛАР

Математикадан яхши ўқимаганлар мана бу видеони кўриб, "Қойил, буни қандай қилди!? Тўртта донача қайга кетиб қолди?" деб ҳайратланиши табиий. Бироқ, эътиборли одам доначалар аввал ҳам, кейин ҳам 20 та тургани англайди.

Марказдаги тўртта донанинг "йўқолиб" қолиши эса бошқа катакларга умумий бирлик қилиб юборилганида. Буни бизга 5-синфда ўргатишар эди.

Хуллас, бу билан нима демоқчиман!? Токи ўқимас экансиз, илмли бўлмас экансиз, устига китоб ортилган эшшаклар сизни хоҳлаганча лохатрон қилиши мумкин. Хоҳлаган нағмасига ўйнатади. Гапни шунақанги айлантириб ташлайдики, ботил гапига ҳам "Мошолоҳ, тақсирим ҳақ гапни айтдилар..." деб ўтирасиз.

Шунинг учун илм олинг. Фарзандингиз қори бўлишини ният қилдингизми, албатта, ёнидан олим бўлишига ҳам дуо қилинг. Зотан, Ислом фаросат ва фасоҳат динидир!