2022-09-03 08:50:28
Болаликдаги каби сутли ПЕЧЕНЬЕ
Масаллиқ:
Ун 400 гр
Шакар 180 гр
Сариёғ ёки маргарин 100 гр
Сут 80 мл
Ванилин 1/2 чой қошиқ
Бир чимдим туз
Тухум 1 дона
Разрыхлитель 2 ош қошиқ
Устига суриш учун тухум
сариғи 1 ош қошиқ сут.
1. Идишга сут қуйинг, шакар қўшиб аралаштиринг,қайнатишга ҳожат йўқ, фақат яхши иситилади. Олинган сиропни идишга қуйинг ва хона ҳароратида сариёғ қўшинг. Ёғ эримагунча яхшилаб аралаштирамиз ва хона ҳароратига қадар совитинг.
2. Алоҳида идишга тухум чақиб, аралаштирамиз ва сиропимизга қуямиз,ваниллин қўшамиз. Ун+разрыхлитель аралаштириб, идишга солиб,юмшоқ хамир қорамиз.
3. 1,5 см қалинликда ёйиб, қолип билан ажратамиз (ҳар қандай шаклдан фойдаланишингиз мумкин)
Коржларни пишириш қоғозига қўямиз ва тухум сариғи+ бир ош қошиқ сут аралашмаси скрамиз.
4. Санчқи билан нақш қиламиз 180 градусгача қиздирилган духовкага 10-12 минутга юборамиз.
@sladost_na_radosti
𝓝𝓸𝔃𝓲𝓴 𝓭𝓲𝓭 𝓼𝓸𝓱𝓲𝓫𝓪𝓵𝓪𝓻𝓲 𝓾𝓬𝓱𝓾𝓷
3.5K views05:50