Get Mystery Box with random crypto!

Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади - Шавкат | Судьялар олий мактаби | Расмий канал

Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади - Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлаб, ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Жумладан:

“Иккинчидан, СУД ТИЗИМИ мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмайди.

Суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак!

Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Қанчалик қийин бўлмасин, суд тизимидаги ислоҳотларимизни албатта давом эттирамиз”, - деди давлатимиз раҳбари.