Get Mystery Box with random crypto!

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В! Ўзбекистон Республикаси Судьялар о | Судьялар олий мактаби | Расмий канал

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Ўқув-методик бўлими бошлиғи лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда олий маълумотли, ўқув ишлаб чиқариш жараёнларида ишлаш кўникмасига эга бўлган тажрибали, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган шахс қатнашиши мумкин. Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёҳуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

диплом нусхаси;

паспорт нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).

Аризалар 2022 йил 12 сентябрь, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-88

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.me/sjcosom