Get Mystery Box with random crypto!

​Сотволдича тарбия Сотволди дўстим фарзандини ўқитиш ниятида | Siz uchun

Сотволдича тарбия

Сотволди дўстим фарзандини ўқитиш ниятида эмас. Амалдор бўлиб ишлари юришиб кетса, ўғиллари номига магазинлар, фирмалар очиб бермоқчи. "Кайф қилиб юради ишларга қараб" дейди. Агар омади келмаса, Россияга, Кореяга фишт демоқчи.

"Ўқиб нима бўларди? Ана ўқиганлар нима бўлиб юрибди? Ўқитувчиларнинг ўзини кўчада ишлатиб, ҳокимларни ўзи ҳар хил ишларга мажбурлашяпти-ю. Нега шунча қийналиб ўқиши керак? Ундан кўра, пул топиб дипломни сотвола қолади дейди". Энди Сотволди сотволишни ўйлайди-да фақат. Униям тушуниш керак. Оқим қаёққа қараб кетса, шу ёққа оқадида у.

Дўстим айтишича, у ўғиллари катта бўлса, яхшиси Россияга ёки Кореяга бориб ишлаши тарафдори. Россияда бир заводда таниши бор экан. Ойликлари, шароитлари зўр эмуш. Кара машинасини ҳайдаркан ўғли борса. Омад қуши бошга қўниб, Кореяга портга кема тозалашга бориб қолса, 5 йил қийналиб ишлайдику, лекин кейин мазза қилади дейди.

Минг уринсам бу аҳмоққа илм, таълим муҳимлигини, буни пул топиш билан эмас, тафаккур билан боғлаш кераклигини, ўғлига пул топиш машинаси сифатида қарамаслигини тушунтиролмадим. Ёронлар, кимдир тушунтира оладими бунга фарзанд бизнес план эмаслигини! Майли, дўстимга ҳам ақл битиб қолар.

#Sotvoldi

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff