Get Mystery Box with random crypto!

ФАРҒОНА вил. – “Йўл таъмирига пул ажратилганми ёки энди ажрати | @SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

ФАРҒОНА вил. – “Йўл таъмирига пул ажратилганми ёки энди ажратиладими?”
ҚЎҚОН. “Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Оқолтин маҳалласи Хонкўрик кўчаси таъмирталаб аҳволда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда мурожаатлар чиққач, шаҳар ҳокимлиги кўчани таъмирлаш учун 1,1 миллиард сўм маблағ ажратилгани ва тендер эълон қилингани ҳақида расмий маълумот берди. Лекин бир ой ўтиб, ҳокимлик кўча таъмири манзилли дастурга киритилгани ва маблағ ажратилиши ҳақида маълумот берди. Қай бир маълумот тўғри экан? Ажратилган бўлса, ўша маблағ қаерда?
Хабарингиз бор, 9 июль куни юртимизда Президент сайлови бўлиб ўтади. Биз ҳам фарзандларимиз келажаги учун муносиб номзодга овоз берамиз. Сайловга қадар йўлни таъмирлаб беришса жуда миннатдор бўлар эдик”.

t.me/sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1

Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan