Get Mystery Box with random crypto!

Аргос платформасида республика минтақалари даврий рейтинги эъл | @Sizdan Asaka©

Аргос платформасида республика минтақалари даврий рейтинги эълон қилинди. Рейтингда- 205 та туман-шаҳар ичида Асака туманининг аҳволи қуйидагича:
- иқтисод бўйича, 189-ўринда;
- инвестиция бўйича, 180-ўринда;
- қурилиш бўйича 121-ўринда;
- ёшлар иши бўйича 36-ўринда;
- маҳалла бўйича 76-ўринда.
Асака тумани энг ёмон ёки энг яхши туманлар қаторида келтирилмаган. Шунингдек, коммунал соҳа ва қишлоқ хўжалигидаги ўрни ҳақида рақамлар мавжуд эмас.

Асака тумани ҳокимининг рейтинги бутун республика миқёсида 94-ўринда, вилоят бўйича 16 та туман-шаҳар ичида эса 15-ўриндалигини кўриш мумкин.

Манба: аргос.уз

@SizdanAsaka