Get Mystery Box with random crypto!

Хокимга , Прокурорга ,ИИБ бошлиғига ва Мактабгача таълим бошқа | @Sizdan Asaka©

Хокимга , Прокурорга ,ИИБ бошлиғига ва Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи А . Азимовга қўйиб қўйиш шундай бўладими ???

Асака тумани 31 - ДМТТ га бир мурожаат юзасидан ўрганиш учун Отабек Нуритдинов билан иккимиз ташриф буюрганимизда беихтиёр 31 - ДМТТ худудида қад ростлаётган қурилишга кўзимиз тушиб қолди .31 - ДМТТ рахбарига бу қурилиш қонунийми деб сўраганимизда Бизга боғча рахбари ха қонуний деган эди . Ўша Биз келган куни кечроқ Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи А.Азимов хам ушбу қурилиш масаласи бўйича келган экан . А.Азимов хам ушбу қурилиш бўйича эътироз билдирган экан . Эшитишимизча ушбу боғча худудидаги қурилиш бўйича Асака туман хокими М.Алиханов , Асака туман прокурори К.Юлбарсов , Асака туман ИИБ бошлиғи С.Умаров ва Асака туман Мактабгача таълим бўлим бошлиғи Т.Газибаевалар хам қарши эди эканлар !!! Ўша пайтни ўзида қурилиш тўхтатилган эди , бошланган қурилиш бузилиши керак эди . Аммо негадир хали хам ўша туришда жим турибди , мутасаддилар хам негадир сукут сақлаб туришибди . Балки қурилишни қилаётган коттаконга духлари етмаётгандир ёки нималарнидир кутишаётганми экан деган фикр хам борда . Сабаб бўлмаганида эди Асака тумандаги Хоким , Прокурор , ИИБ бошлиғи , МТБ мудираси ва Андижон вилояти МТБ бошқарма бошлиғи қарши чиқсалар хам хеч нарса ўзганмай қурилиш ўзи чириб қулаб тушишини кутишмаган бўлар эдида . Бу Асака туманида Боғча мудиралари хохласа Давлат тасаррувидаги ерларни ўзлаштиришса , қуриб бир нималар қилишса , бошқа боғча мудираларини боғчасига куппа кундузида болачаларимизни кўз ўнгида бостириб келишса , мудираларни махалласигача кеч пайтида бир тўда бўлиб бостириб келиб разборлар қилишса бу нима холат ??? Асака кимларни қўлида қолиб кетди , қонун ишламайдими , бундай холатларни олдини олиш , чоралар кўриш учун маъсуллар йўқми ??? Бу 31 - ДМТТ рахбарига бунча духни , матонатни Асака туманини энг юқори рахбарларига , Андижон вилоятидаги ўз Бошқарамаси бошлиғига ,, қўйиб " қўйишига сабабчи , кўринмас танкаси кимлиги жуда қизиқ туюляптида . Ўйлаймизку ушбу мақоламиздан сўнг ушбу мақола остидаги расмдаги қурилиш таг туги билан бузилади ва қонун бузилиш холатлари бўлса қонуний ечим топилиб қонунбузарларга нисбатан жазолар берилади . Ушбу холат бўйича Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи А.Азимов , Асака туман хокими М.Алиханов , Асака туман прокурори К.Юлбарсов , Асака туман ИИБ бошлиғи С.Умаров лар хурматини жойига қўймаган 31 - ДМТТ рахбарига тазирини бериб қўйишади . Биз бир нарсага ишонамизки юқорида исмлари келтирилган мутасаддилар ушбу ноқонуний қурилиш бўйича хеч қандай ва хеч кимдан қўрқадиган жойи йўқ ва тиллари қисиқ эмас .

@Otabek_Xamidov

@SizdanAsaka