Get Mystery Box with random crypto!

ФАРҒОНА вил. – “Иссиқ авжига чиққан маҳалда электрни ўчириб қў | Sizdan Telegram

ФАРҒОНА вил. – “Иссиқ авжига чиққан маҳалда электрни ўчириб қўйишяпти”

БЕШАРИҚ. “Фарғона вилояти Бешариқ тумани Андархон қишлоғидан ёзмоқдаман. Шу кунларда юртимизда ҳаво ҳарорати кўтарилган. Бугунги жазирамада беморларимиз, ёш болалар ва кексаларимизга қийин бўлмоқда. Бундай иссиқда кондиционер ва вентиляторлар билан ҳавони салқинлатиш мумкин. Лекин жазирама авжига чиққан маҳал, соат 12:00 ва 15:00 оралиғида электрни ўчириб қўйишяпти. Электр корхонасига қўнғироқ қилсак, кучланиш бўляпти ёки авария рўй берди дейишади. Мутасаддилардан электр таъминотини узлуксиз қилиб беришларини сўраймиз. Соҳага давлат бюджетидан пул ажратилмоқда-ку!”

t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo'ling!