Get Mystery Box with random crypto!

МАВЛИД БАЙРАМИГА МАРҲАБО! Милодий 2021 йилнинг 6 ноябрь куни | Siyrat.uz

МАВЛИД БАЙРАМИГА МАРҲАБО!

Милодий 2021 йилнинг 6 ноябрь куни шом намозидан сўнг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – қалблар табиби» деб номланган сийрат суҳбатларининг хатмонаси бўлиб ўтади. Ушбу мавлид тадбирига юртимизда кўзга кўринган уламолар, аҳли илмлар, имом-хатиблар, қори домлалар таклиф қилинган. Хатмона Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамоилларига оид мавъизалар қилиниб, хатми Қуръонлар ўқилади, салавотлар, гўзал нашидалар ижро этилади. Масжидимизнинг барча хонақоҳлари сиз азиз мухлисларга, барча меҳмонларга мунтазир. Аёлларимиз учун ҳам жойлар ҳозирланган.
Суҳбатлар islom.uz порталининг барча ижтимоий тармоқлари орқали жонли тақдим этиб турилади.

Youtube орқали жонли

Telegram орқали жонли

Facebook орқали жонли

Instagram орқали жонли

@hazratim_uz #Mavlid1443

Мавлид байрамига марҳабо, азиз юртдошлар!