Get Mystery Box with random crypto!

Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди Воқеа содир бўлган | SiyosiyXabarlar

Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди

Воқеа содир бўлган хонадонда яна етти нафар фуқаро бўлган.

Маълум қилинишича, 8-декабрь куни соат 08:51 ларда Янгибозор тумани Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими диспетчеридан туман ФВБга хабар келиб тушиб, Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида яшаган 1958-йилда туғилган J.R. ҳамда невараси 2009-йилда туғилган R.B.ning уйида вафот этгани билдирилган.

Олиб борилган дастлабки суриштирувлар натижасида кўра воқеа содир бўлган хонадонда тўққиз нафар фуқаро бўлгани, шулардан икки нафари вафот этгани ва қолган етти нафари туман шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилгани аниқланган.

Уларнинг соғлиги яхши бўлгани учун уйига рухсат берилган. Икки нафар фуқаро вафот этгани бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Суриштирувни Янгибозор тумани прокуротураси олиб бормоқда.

@SIYOSIYXABARLAR