Get Mystery Box with random crypto!

Бундан кейин, минтақа учун ўта муҳим сиёсий ва геосиёсий масал | Siyosat va Olam.uz

Бундан кейин, минтақа учун ўта муҳим сиёсий ва геосиёсий масалалардан бири, бу Россия-Қозоғистон муносабатларини кузатиб бориш бўлади. Путин-Тўқаев муносабатлари шаклланиб бўлди: ишончсизлик, совуқлик, яширинча ва ошкора зўриқишлар, фикрий тўқнашувлар... Ўзаро инкор қилиш муносабатлари расман ва чуқур бир даражада расмийлаштирилди.
*
Путин ёмон хотирали сиёсатчи. У Тўқаевнинг бу маневрларини ютиб юбормайди, имкон бўлиши билан жавоб беради. Лекин, бугун РФга икки фронтда урушиш, оғирлик қилади. Айни пайтда, Путин Қозоғистонни “енгил ўлжа” сифатида кўриши ва Украина “мағлубияти” учун яхши компенсация сифатида қараши ҳам мумкин. Қозоғистон жамоатчилигида ҳам хавотирлар ошиб бормоқда.
*
Тўқаев учун “давлатнинг қадр-қиммати” – компромиссга бориб бўлмайдиган, геосиёсий тактикада “вақтинчалик иккинчи даражали масала” сифатида кўрилмайдиган масала эканлиги маълум бўлди. Бир сўз билан айтганда, Путин-Тўқаев муносабатлари шаклланиб бўлди. Булар энди ўзаро “дўст” еки “ишончли ҳамкор” бўла олмайди.
*
Путин ҳам бу яқин орада ҳокимиятда кетмайди. Тўқаев ҳам ўз мавқеини мустаҳкамлаб олди. Демак, яқин йилларда кучайиб борувчи Россия-Қозоғистон зўриқишларини кутишга асос бор. Бу зўриқишлар, яқин ярим-бир йил ичида динамик эмас, секин кечувчи бўлади. Ундан кейин қандай кўринади – Украина уруши ва МО минтақасининг, туркий давлатларининг жипслигига, Россиядаги сиёсий вазиятга кўп нарса боғлиқ бўлади.

KamoliddinRabbimov

@siyosiyolam