Get Mystery Box with random crypto!

Абитуриентлар бир вақтда ҳам кундузгига, ҳам сиртқига, ҳам кеч | 𝙎𝙞𝙮𝙤𝙨𝙞𝙮 𝙓𝙖𝙗𝙖𝙧 🌍

Абитуриентлар бир вақтда ҳам кундузгига, ҳам сиртқига, ҳам кечкига топшира оладими?

ЖАВОБ: Ҳозирча расман бундай қарор йўқ, аммо жорий йилдан шу тизимга ўтиш режалаштирилмоқда.

Эълон қилинган Президент қарори ЛОЙИҲАСИга кўра, жорий йилда ҳам абитуриентлар худди ўтган йиллардагидек тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлай олади.

Шунингдек, яхши янгиликлардан бири абитуриентларга бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имкониятини бериш таклиф этилмоқда. Масалан, абитуриент биринчи йўналишга кундузгини, иккинчисига сиртқини, учинчисига кечкини ва тўртинчисига масофавийни танлаши ҳам мумкин бўлади.

Аммо юқорида айтганимиздек, бу ҳозирча лойиҳа мақомида холос. Расмий ўзгариш бўлса, албатта етказамиз, насиб қилса.

➥@SIYOSIY_HABAR