Get Mystery Box with random crypto!

Хорижлик сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона ходими 10 кунга қамал | 𝙎𝙞𝙮𝙤𝙨𝙞𝙮 𝙓𝙖𝙗𝙖𝙧 🌍

Хорижлик сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона ходими 10 кунга қамалди

Бош прокуратурага тарихий обидаларимиз билан танишиш учун келган хорижлик сайёҳ, IT соҳаси бўйича мутахассис В.К. мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У. уни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситганини кўрсатган ва қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган ўрганиш натижасида меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У.нинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланган. Тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинган.

Вилоят прокуратураси хабарига кўра, суднинг 22 апрелдаги қарори билан ҳуқуқбузарлик содир этган А.У.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

@SIYOSIY_HABAR