Get Mystery Box with random crypto!

Яна соқол, яна рўмол ҳақида! Бизга мўтадил ислом керак! Аввал | Siyosat.uzb

Яна соқол, яна рўмол ҳақида! Бизга мўтадил ислом керак!

Аввал бошидан айтайлик! Шундай оилалар бор, эски Ўзбекистон даврида ҳам янги Ўзбекистон даврида ҳам ўзгармади. Сиз у оилаларни билмайсиз, чунки улар рўмолини, соқолини ечиб олмоқчи бўлсалар қўлига телефон олиб видео олмайди. Аллоҳни вакиил қилади.

Соқол ўстиришга руҳсат берилди, рўмол ўраб юришга қаршиликлар сезиларли камайди. Ҳар ҳолда кўчалар ёки бозорда банерларга кўзимиз тушмай қўйди.

Ҳўш соқол қўйиб, рўмол ўраб ҳақиқий муслим, муслима бўла олдикми? Йўқ бўла олмадик!

Масалан, ўша соқолли бола соқолсиз даврида Имом Бухорий Ҳадисларини ўқимаган ҳозир ҳам ўқимайди. Рўмолли қиз, рўмолсиз даврида ҳам йигитларни телефонда "ўраб" қўярди ҳозир ҳам "касб"ни давом эттирмоқда. Иккиси ҳам намоз ўқишни мутлақо билмайди.

Аммо рўмолни боғлашда манаман деган отинчани йўлда қолдиради. Йигитларни айтмайсизми қандай гелларни суртса соқол қалин ўсиши ҳақида сизга дарслар беради!

Иккисидан ҳам Абу Бакр (р.а) исмига "Сиддиқ" атамаси нима учун қўшиб айтилиши ва бу сўз қандай маънони англатишини сўрасангиз жавоб беролмайди.

Демак ҳақиқий мусулмон бўлиш учун соқол ёки рўмол эмас таълим, илм тарбия керак экан.

Чикка ё пукка!

"Қўрқинчли Техрон" асарини ўқиган инсонлар Эрон нима учун 1979-йилда Ислом давлати дея эълон қилинганини яҳши билади. Чунки бир неча аср давом этган подшохлик даври фаҳш ва зино билан ўтди. Мана шу оддий сабаб Эронни ислом давлатига айлантира олди. Аммо бугунги кун пирсиёнлари бундан қаттиқ афсусда. Улардан Али Ҳомайний қандай инсон, Исломий давлатдан кўнглингиз тўлаяпдими дея сўрсангиз борми!!!

Туркманлар биринчи президент Сафармурад Ниязов қанотида ўзларининг олтин онларини яшади. Масалан гиёҳванд моддалар сотиб олишга давлат ажратган маблағларни сарф этардилар. Ирқчилик жадал ривожланди. Чўқайлар бор ерга ўзбеклар кира олмасди ёки аксинча. Фуқаролар орасида бўшлиқ вужудга келди. Ниязов ўлимидан сўнг таҳтга келган Бердимуҳаммедов, гиёхванд моддаларга қарши жиддий кураш олиб бормади, шунчаки пул ишлаб топишни қийинлаштириб қўйди. Натижада гиёхвандлар, иллатдан буткул ҳалос бўлди ёки қирилиб кетди. Бундан руҳланган туркманлар, Бердимухаммедовдан ҳақиқий диктатор яратиб олдилар. "Арқадағ" ҳам бўш келмади. Бутун уруғ аймоғини амалдор, раҳбарга айлантирди. Ҳозирги оддий туркман фуқароларга ҳавас қилиб бўлмайди.

Юқоридагилардан ҳулоса қилиб нималар демоқчимиз!

Эрон ислом давлати қурилиши лозим эди! Ислом давлати қурилди. Олий диний ўғрилар раҳбар бўлди.

Туркманлар эса иккига бўлинди. Амалдорлар ва оддий ҳалқ.

Буларнинг барига ўша оддий ҳалқ сабабчи бўлди. Эронликлар зино ва фаҳшда бироз ўзларини тийиб олсалар, Туркманлар гиёхванд моддадан тийилсаларди.

Ўзбекистондаги ҳозирги вазият иккига айрилишга тайёр турган йўлга ўҳшайди. Ё Исломий давлат бўламиз ёки Туркманистон.

Мирзиёев диний ақидафарастларга мамлакатни топшириб Эрон шоҳи каби мамлакатдан бадарға бўлади, ёки "Арқадағ" каби барча муаммоларга бир ҳаракатда нуқта қўяди.

Ҳа яна бир йўл бор....