2022-08-27 21:44:48
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина президенти Володимир Зеленскийга ва украин халқига мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табрикнома юборган.
«Ҳурматли Володимир Олександрович!
Сизни ва мамлакатингиз халқини Украина миллий байрами – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан табриклайман.
Шу ойда икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этаман.
Ҳеч шубҳа йўқки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат раҳбарлиги фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман», дейилади Ўзбекистон президентининг табригида.
175 viewsFC Barcelona, 18:44