Get Mystery Box with random crypto!

Опа-Сингиллар | Расмий канали

Telegram kanalining logotibi sisters_uz — Опа-Сингиллар | Расмий канали О
Telegram kanalining logotibi sisters_uz — Опа-Сингиллар | Расмий канали
Kanal manzili: @sisters_uz
Toifalar: Musiqa
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 44
Kanalning ta’rifi

Гўзал ва беғубор опа-сингилларимиз учун маҳсус канал😊
📆 Бизда кун давомида
🎥 Кўнгил очар видеолар
📃 Фойдали маслаҳатлар
🍲 Ажойиб таомлар
🔉 Янгиликлар жойланиб борилади 😘

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 341

2022-07-08 09:12:50
Боласи бор дугоналар билан мазза қилиб ғийбатлашиб ҳам бўлмайди

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
6.7K views06:12
Ochish/sharhlash
2022-07-08 08:00:01
Эрталабки нонушта учун ажойиб ширинлик

Керакли бўладиган маҳсулотлар:
слоеное тесто - 400 г
олмали жем - 50 г
ёнғоқ - 50 г
тухум сариғи - 1 г
24х32 см ўлчамда кесиб оламиз

Тайёрланиши жараёни видеода

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
6.0K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-07-08 06:58:01
Хотин тушида бошқа аёлга севги изҳор қилгани учун эрининг устига қайноқ сув қуйди

Боливияда эр тушида бошқа аёлга севгисини тан олди. Бунинг учун хотини унга қайноқ сув қуйди. Эркак иккинчи ва учинчи даражали куйишлар билан касалхонага ётқизилган.

Қайд этилишича, аввалроқ аёл эрига нисбатан тажовузкорлик кўрсатган. У яқинда унга спиртли ичимлик сепиб, ўт қўймоқчи бўлган.

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
6.4K views03:58
Ochish/sharhlash
2022-07-08 01:15:05
Иймонингизни қандай кучайтирасиз?

1. Намозни ўз вақтида ўқисангиз.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни тўлиқ ўқисангиз.

3. Бомдоддан кейин тонги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқисангиз.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилсангиз. Уни бўлиб‑бўлиб ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва оятал курсини ўқиш.

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи Аллоҳнинг зикри билан тилни ҳаракатлантириш.

8. Хуфтондан кейин кичик сураларни зам қилиб бўлса ҳам тунги таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
8.2K views22:15
Ochish/sharhlash
2022-07-07 22:01:12
Жума муборак бўлсин!

Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.

Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.

Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг.

Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.

Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.

Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда

Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг.

Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин.

Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.

Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда.

Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг!

Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набийина Муҳаммад.

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
14.0K views19:01
Ochish/sharhlash
2022-07-07 20:02:43
Ташриқ такбирлари қачон ва қандай айтилади?

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ арафа куни, яъни 8 июль бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:

8 июль – 5 маҳал,
9 июль – 5 маҳал,
10 июль – 5 маҳал,
11 июль – 5 маҳал,
12 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
9.5K views17:02
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:31:54
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари
Жума: 8 июль

тонг - 03:16
қуёш - 04:57
пешин - 12:33
аср - 17:41
шом - 20:00
хуфтон - 21:39

Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
8.0K views16:31
Ochish/sharhlash
2022-07-07 18:10:37
Опаси эрга тегиб йўли очилган сингилнинг шўх-шодон рақси

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
9.4K views15:10
Ochish/sharhlash
2022-07-07 16:02:00
Бўлажак визажист

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
9.4K viewsedited  13:02
Ochish/sharhlash
2022-07-07 14:35:00
Тарвуз сезон келди

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz
10.0K views11:35
Ochish/sharhlash