Get Mystery Box with random crypto!

#абитуриент Бу йил техникумни битирганлар суҳбат асосида 2-ку | Опа-Сингиллар | Расмий канали

#абитуриент
Бу йил техникумни битирганлар суҳбат асосида 2-курсга қабул қилинадими?

Президентнинг 2019-йил 6-сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 11-январдаги 17-сон қарорига кўра, ўтган йилдан бошлаб техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларда 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади. Юқоридаги иккала ҳужжат ҳам ҳозир кучида турибди, бекор бўлгани йўқ.

Техникум битирувчилари учун ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати мана бу ерда бор.

Опа-сингиллар канали
@sisters_uz