Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов | Sirtqi ta‘lim SamDVMCHBU

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Самарқанд тумани "Ўзбеккенти" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 29 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Булунғур тумани бўлими пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шуъбаси катта инспектори;

— Булунғур тумани бўлими ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шуъбаси етакчи инспектори;

— Қўшработ тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шуъбаси бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси:
— Матбуот котиби;

— Нарпай тумани бўлими тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва ташкилий назорат бўйича етакчи мутахассис;

— Оқдарё тумани бўлими ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси;

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўлими Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шуъбаси амалий фанлар методисти.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси:
— Паст Дарғом тумани бўлими етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси:
— Паст Дарғом тумани спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Нарпай тумани бўлими бош мутахассиси;

Самарқанд вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси:
— Тиббий-ижтимоий муассасаларда хизматларни ташкиллаштириш сектори мутахассиси.

Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Нуробод тумани бўлими ҳисобчиси.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Пайариқ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси:
— Насос станцияларни эксплуатация қилиш ва механик ускуналарни таъмирлаш бўлими етакчи муҳандис механиги.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги:
— Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 25 августдан 3 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

@Zarnews_uz