Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲГА ЕТИШИШНИ ХОҲЛА Убода ибн ас-Сомит (р.а.) нинг ривоят | Sirli.uz

АЛЛОҲГА ЕТИШИШНИ ХОҲЛА

Убода ибн ас-Сомит (р.а.) нинг ривоят қилишича, Пайгамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар:

«Ким Аллоҳга етишишни хоҳласа, Аллоҳ ҳам унга етишишни хоҳлайди. Ким Аллоҳга етишишни хоҳламаса, Аллоҳ ҳам унга етишишни хоҳламайди».
Оиша (р.а.) ёки аёлларидан бири шундай дейди: «Биз ўлимни яхши кўрмаймиз». Ул зот:
Ўлим сиз ўйлаганингиздек эмас. Мўминга ўлим ҳоли келганда, Аллоҳ ундан рози эканлиги, унга ажри берилиши хушхабари етказилади. Ўша пайтда мўмин учун бундан севимлироқ нарса бўлмайди. Шунинг учун ўша пайтда мўмин Аллоҳга етишмоқни хоҳлайди. Аллоҳ ҳам бандасига етишмоқни хоҳлайди. Кофирга ўлим ҳоли келганида, Аллоҳнинг азоблаши ва жазолаши хабар берилади. Ўша пайтда кофир учун ўлим ҳолидан-да хунук, ёмон нарса бўлмайди. Шунинг учун кофир Аллоҳга йўлиқишни хоҳламайди, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни хоҳламайди.

“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁~~~~❁•┈•┈•┈•

https://t.me/Sirli_uzz