Get Mystery Box with random crypto!

Россия давлат Думаси янги ҳарбий сафарбарлик учун жиддий замин | Sirdaryolik_Insider

Россия давлат Думаси янги ҳарбий сафарбарлик учун жиддий замин яратмоқда. Бир томондан, чақирув қоғози қўлга берилиши шарт бўлмайди. Бу билан, “мен чақирув қоғозини олмадим” деган баҳона ўтмай қолади. Иккинчи томондан, кимки ҳарбий сафарбарликдан бош тортмоқчи бўлса, ўта жиддий назорат ва жазо тизимлари жорий қилиняпти.

Ҳатто, жамоат транспортида юриш, четга чиқиш имконсиз бўлиши, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа хужжатларгача ўз кучини йўқотиши мумкин экан. Россияда яшаб, ишлаб юрган ватандошларимиз ҳам эътиборли бўлиши керакки, ўз фуқароларини уруш тегирмонига ташлаётган Россия, ўзбекларни/ўзбекистонликларни янада “арзон гўшт” кўриб, уруш ўчоғига ташлаши мумкин.

Камолиддин Раббимов.


@sirdayolik_in