Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарёда 2 сентябрдан пахта терими бошланади Куз фасли бошла | Sirdaryo.uz

Сирдарёда 2 сентябрдан пахта терими бошланади

Куз фасли бошланиши билан юртимизда пахта териш мавсуми ҳам бошланади. Жорий йил биринчилардан бўлиб Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 2 сентябр, жума кунидан пахта териш ишлари бошланади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Дилмурод Абдурахмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи туманларда, ҳудуд секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ва корхоналар мутасаддилари ғўза парвариши билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг боришини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида пахта далалари теримга тайёр эканлиги аниқланиб, нес-нобуд қилмасдан белгиланган режани бажаришга киришилиши маълум қилинди.

Маълумот ўрнида, вилоятимиз пахтакорлари эрта баҳорда 75 минг 500 гектар майдонга барака уруғларини қадаб, айни кунларда режадаги 250 минг тонна пахта хирмонини яратиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter