Get Mystery Box with random crypto!

Азиз ватандошлар, ҳурматли сирдарёликлар! Бу йил жонажон вата | Sirdaryo.uz

Азиз ватандошлар, ҳурматли сирдарёликлар!

Бу йил жонажон ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигини кўтаринки руҳда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида шоду хуррамлик билан нишонламоқдамиз.

Мамлакатимиз тарихида Янги Ўзбекистон даврининг бошланиши, Муҳтарам Президентимиз илгари сурган “Ҳаракатлар стратегияси”, ҳозирда эса “Тараққиёт стратегияси” билан бошланган ислоҳотлар мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш”, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини янада яхшилашда мустаҳкам замин бўлмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан барчангизни қизғин муборакбод этаман.

Жонажон Ўзбекистонимизни, хонадонларимизни тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон тарк этмасин, фаровон кунларимизга кўз тегмасин.

Ғофуржон Мирзаев,
Сирдарё вилояти ҳокими.

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter