Get Mystery Box with random crypto!

Давлат мукофотлари муборак бўлсин азму шижоатли сирдарёликлар! | Sirdaryo.uz

Давлат мукофотлари муборак бўлсин азму шижоатли сирдарёликлар!

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармонларига кўра, бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз жумладан, 16 нафар сирдарёлик фаоллар давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди.

Уларнинг сафида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ходимлари, ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқлари илғорлари, илм-фан, таълим, тиббиёт соҳалари фидойилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбий хизматчилар бор.

Вилоят ҳокимлигининг “Қабуллар уйи”да ана шу юртдошларимизга давлат мукофотлари ва кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими мукофотланганларни халқимиз ва давлатимиз раҳбарининг юксак эътирофига сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этди.

- Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил ислоҳотлар самараси халқимиз ҳаётида тобора ўз аксини топиб бормоқда. Хусусан, илгари фақат пахта ва ғалла етиштирадиган, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича республикада охирги қаторда турадиган вилоятимиз бугун ҳар жабҳада илгарилаб бормоқда. Бунга нафақат кузатувчи, балки фаол иштирокчи сифатида гувоҳ бўлиб турибсизлар, - деди Ғофуржон Мирзаев.

Ушбу эътироф юртимизда инсон шаъни, қадр-қиммати юксак қадрланиши, Ватан тараққиёти, соғлом авлод тарбияси, юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизнинг меҳнати ҳеч қачон эътибордан четда қолмаслигининг ўзига хос намунаси эканлиги таъкидланди.

Тадбирда шунингдек, 13 нафар ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги қарорига асосан таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter