Get Mystery Box with random crypto!

​Гулистон шаҳар 15-сонли умумтаълим мактабида 2023-2024 йил ўқ | Sirdaryo | Onlayn

Гулистон шаҳар 15-сонли умумтаълим мактабида 2023-2024 йил ўқув йили муносабати билан “Сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.

Бугун 25-май куни барча мактабларда сўнги қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди. Гулистон шаҳри 15-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Қамбаров Бунёд Хасанбоевич, Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати, Сирдарё вилоят Перинатал маркази раҳбари  Садикова Ханифа Закировна, Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари А.Камилов, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Исмоилов ҳамда ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар қадрдон мактаби, меҳрибон устозлари билан хайрлашиб, катта ҳаётга қадам қўяётган битирувчи ёшларни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини самимий муборакбод этишди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда куй-қўшиқлардан иборат байрам дастури намойиш қилинди. Ўқув йилида юқори натижаларга эришган ўқувчилар ҳамда устоз-мураббийлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади.

https://t.me/guliston_yangiliklari