Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонга чой асосан Хитойдан олиб келиняпти Ўзбекистон | Sirdaryo | Onlayn

Ўзбекистонга чой асосан Хитойдан олиб келиняпти

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 21,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 14,7 минг тонна чой импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 718 тоннага кўп.

5 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 11,4 минг тонна. Кейинги ўринларни қуйидаги давлатлар эгаллади:

Кения – 1 минг тонна;
Эрон – 893 тонна;
Ҳиндистон – 338 тонна;
Қозоғистон – 247 тонна;
Шри-Ланка – 185 тонна;
Индонезия – 179 тонна;
Россия – 175 тонна;
БАА – 173 тонна.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn