Get Mystery Box with random crypto!

Боёвут туманида Сардоба тошқини вақтида ўз хизмат бурчини бажа | Sirdaryo | Onlayn

Боёвут туманида Сардоба тошқини вақтида ўз хизмат бурчини бажараётиб, мардларча ҳалок бўлган Миллий Гвардия ҳарбий хизматчиси , "Жасорат” медали соҳиби Ҳусниддин Суяров шарафига бюст ўрнатилди.

Қаҳрамон таҳсил олган 4-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирга ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг отаси-онаси, унинг устозлари, хизматдошлари, курсантлар ва мактаб ўқувчилари таклиф этилди. Унда қаҳрамоннинг ёшлиги, ўсмирлиги, унинг орзу ва интилишлари, кўрсатган жасорати билан боғлиқ хотиралар ёдга олинди.

Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев марҳум ҳарбий хизматчининг хизмат бурчига содиқлиги, она ватанимиз ва халқимизга садоқати юракларда абадий қолиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Мазкур бюст остига гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди. Мактаб ҳовлисида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар кўргазмали чиқишлари ташкил этилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn