Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарёда ҳожатхонадан уч киши жасади топилди Жорий йилнинг | Sirdaryo | Onlayn

Сирдарёда ҳожатхонадан уч киши жасади топилди

Жорий йилнинг 27 апрель куни Сардоба тумани, “Файзлиобод” маҳалласида яшовчи, фуқаролар М.А., А.А. ҳамда А.К.лар яшаш хонадонининг ҳожатхонасига ҳеч қандай эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан тушиб, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлиги аниқланган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn