Get Mystery Box with random crypto!

Хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган божхона ходимининг | Sirdaryo | Onlayn

Хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган божхона ходимининг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Рамазон ҳайити байрами арафасида хотирлаш тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирлардан бири бир неча йиллар аввал хизмат вақтида фидойилик, бурчга садоқат йўлида ўз жонини ҳам аямаган Акмал Аъзамов хонадонида бўлиб ўтди.

А.Аъзамовни хизмат вақтида кўрсатган жасорати ёш божхона ходимларига ибрат бўлган, уларни ватанпарварлик ва ўз қасамёдига содиқлик билан ватан олдидаги бурчини бажаришларида руҳий далда бўлиши таъкидланди.

Тадбир давомида марҳумнинг ёрқин хотираси ёдга олиниб, унинг ота-онасига байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn