Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон шакар истеъмоли ўртача бўлган давлатлар қаторига ки | Sirdaryo | Onlayn

Ўзбекистон шакар истеъмоли ўртача бўлган давлатлар қаторига кирди

Landgeist портали маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йилига аҳоли жон бошига 17,8 кг шакар истеъмол қилинади. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Туркманистон (18,7 кг), Тожикистон (16,8 кг) ва Япония (17,2 кг) билан бир қатордан жой олган.

Баҳрайн (44,3 кг) аҳоли жон бошига шакар истеъмоли бўйича Осиёда биринчи ўринда туради ва дунёдаги энг юқори кўрсаткичга эга давлатлардан биридир. Ливан (43,4 кг) ва Малайзияда (41,6 кг) ҳам шакар истеъмоли жуда юқори.

Энг паст кўрсаткичлар Мянма (2,9 кг), Шимолий Корея (4,5 кг) ва Бангладешда (6,3 кг) қайд этилган.

Шакарни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун бир қатор салбий таъсирларга, масалан, вазн ортиши, тишларнинг парчаланиш хавфи ортиши ва қонда шакар миқдорининг кўпайиши, оқибатда 2-тоифа диабет юзага келиши каби баъзи сурункали касалликларга олиб келиши мумкин.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn