Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарё Хитой тажрибаси асосида «Илғор инновацион ҳудуд»га айл | Sirdaryo | Onlayn

Сирдарё Хитой тажрибаси асосида «Илғор инновацион ҳудуд»га айланади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича «Илғор инновациялар ҳудуди»га айлантириш зарур эканлиги айтилди.

«Инновацион ҳудудда ҳоким, вилоят, туман раҳбарлари аҳоли ва тадбиркорларга шароит яратиш бўйича ҳар куни янгиликка интилиши, дунёқараши ва ёндашувлари ўзгариши керак. Шунда одамларнинг онги, дунёқараши ўзгаради, инновацион ва ишбилармонлик муҳити шаклланади», деди президент.

Маълум қилинишича, вилоятни инновацион ҳудудга айлантириш учун қайси давлат тажрибасини олиб келиш бўйича кўп ўйланган. Ниҳоят, Ўзбекистонга транспорт-логистика жиҳатдан энг яқин ва энг йирик давлат сифатида Хитой танланган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn