Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарёда эко волонтёрлар томонидан «Plogging» акцияси ўтказил | Sirdaryo | Onlayn

Сирдарёда эко волонтёрлар томонидан «Plogging» акцияси ўтказилди

Гулистон шаҳри Дўстлик канали ёқасида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда «Табиат учун ғамхўрмиз!» шиори остида эко волонтёрлар иштирокида чиқиндиларни йиғиш марафони (Плоггинг) ташкил этилди.

Акция давомида белгиланган ҳудуднинг чиқиндилар билан қопланган қисмини тозалаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу акцияда барча иштирокчилар ўз шижоатини кўрсатиб, экология ва атроф муҳит, табиат тозалиги учун ўз ҳиссаларини қўшишди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn