Get Mystery Box with random crypto!

Янгиер шаҳрида Сирдарё вилоятининг 60 йиллиги ҳамда «Конституц | Sirdaryo | Onlayn

Янгиер шаҳрида Сирдарё вилоятининг 60 йиллиги ҳамда «Конституция ўзимизники» шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири, «Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам» ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда талабалар, мактаб ўқувчилари, спортчи ёшлар иштирок этди. Албатта, ташаббус ёшларники бўлди, лекин бу давранинг моҳиятини янада чуқурроқ англаган янгиерликлар ҳам ўзларини четга тортишмади. Бундан ташқари, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, фаол хотин-қизлар, иқтидорли ёшлар, шаҳримиз фахрийлари қатнашди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар бош қомусимизнинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш-тарзи фаровонлигига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини таъкидлаб, 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумга бефарқ бўлмасдан, сиёсий жараёнда фаол иштирок этиш лозимлигини таъкидлади. Гала концерт дастури форматида ўтказилган тадбирда янгиерлик санъаткорларнинг чиқишлари барчага илиқ кайфият бағишлади.

@SirdaryoOnlayn