Get Mystery Box with random crypto!

Ногиронлиги бўлганларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб ол | Sirdaryo | Onlayn

Ногиронлиги бўлганларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш харажати бир қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади. Бунда харажатлар ушбу миқдордан юқори бўлган ҳолларда БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади.

Имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:

охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn