Get Mystery Box with random crypto!

​​ Янги ўқув йилининг биринчи ўқиш куни “Мустақиллик дарс”лари | SIRDARYO VILOYATI PEDAGOGIKA MARKAZI

​​ Янги ўқув йилининг биринчи ўқиш куни “Мустақиллик дарс”лари қай тартибда ўтказилиши бўйича расмий кўрсатма берилди

Халқ таълими вазирлиги 2022-2023 ўқув йили республикамиздаги 10 130 та мактабларида “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланишини маълум қилди. “Мустақиллик дарс”лари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилади.

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик дарслари мактаб директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилади.

“Мустақиллик дарслари”да ўқувчиларга халқимизнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилади.

Мазкур дарсларни ўқитиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан намунавий тақдимот, сценарий ва тавсиялардан фойдаланилади.

Xalq ta'limi Info