Get Mystery Box with random crypto!

Муқобил малака ошириш шакллари рўйхати тасдиқланди! Халқ та | SIRDARYO VILOYATI PEDAGOGIKA MARKAZI

Муқобил малака ошириш шакллари рўйхати тасдиқланди!

Халқ таълими соҳасида самарали фаолият юритаётган, ўқувчилари юқори натижаларни кўрсатган, ўз устида доимий ишлайдиган ўқитувчи педагогларни қўллаб-қувватлаш таълим тизими самараси ва келажаги учун ниҳоятда муҳимдир.

Шу мақсадда, Халқ таълими вазирлиги томонидан Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида муқобил малака ошириш шакллари рўйхати ва уларга бериладиган кредит баллари тасдиқланди.

Қуйида кўрсатилган малака оширишнинг муқобил шаклларига платформа томонидан тегишли эквивалентдаги кредит баллари тақдим этилади

1. Мутахассислик фани бўйича дарслик муаллифи - 54 кредит

2. Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаш - 54 кредит

3. Илмий даража олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш - 54 кредит

4. «Устоз-шогирд» тизимида камида бир нафар илмий даражали ўқитувчини тайёрлаш - 36 кредит

5. “Халқ таълими аълочиси” ёки “Халқ таълими фидойиси” мукофотига сазовор бўлиш - 36 кредит

Батафсил

Telegram |Facebook |Website|YouTube