Get Mystery Box with random crypto!

Янгиер - Истаравшан - Янгиер халқаро йўналишида микроавтобусла | SIRDARYOLIKLAR | Расмий канал

Янгиер - Истаравшан - Янгиер халқаро йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди

Янгиер шаҳридан Тожикистоннинг Истаравшан (Ўратепа) шаҳрига қатновчи «Янгиер – Истаравшан – Янгиер» халқаро йўналишида синов тариқасида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир маротабадан амалга оширилмоқда. Микроавтобуслар «Янгиер» автостанциясидан соат 7:00 да Тожикистон томонидан эса Истаравшан шаҳри марказидан соат 7:30 да йўналишга чиқади.

Ушбу йўналиш қатнов масофаси 69 км бўлиб, йўл ҳақи 27 минг сўм этиб белгиланган. Тожикистон Республикасидан жўнаб кетишда эса - 27 сомон.

Ҳозирги кунда микроавтобуслар ҳаракати фақат бир марта йўлга қўйилган. Синовдан муваффақиятли ўтган микроавтобуслар қатновининг сони йўловчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб кўпайтирилиши режалаштирилган.

СИРДАРЁЛИКЛАР
➥ https://t.me/joinchat/AAAAAFfkzqpId5vbcMqifw