Мусулмонлар идораси Ҳаж сафари нархи нега 2 баравар ошганига изоҳ берди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси баёнотига кўра, Саудия ҳукумати томонидан Ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинган. Шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар ошган. 2019-йилда Ҳаж сафари нархи 33,3 миллион сўмни ташкил этган, ҳозирда эса 62,9 миллион сўм.
СИРДАРЁЛИКЛАР ➥ https://t.me/joinchat/AAAAAFfkzqpId5vbcMqifw