Get Mystery Box with random crypto!

Crocus City Hall'даги фожиада томошабинлардан бири террорчини | Sirdaryo Xabarlari

Crocus City Hall'даги фожиада томошабинлардан бири террорчини зарарсизлантириб, ўнлаб одамларнинг қочишига ёрдам берган

База телеграм каналида воқеа гувоҳларидан бири — 61 ёшли Еленанинг ҳикояси эълон қилинди. Унга кўра, отишма бошланганда ҳамма саҳнага қочишни бошлаган.

«Аммо саҳна ёнида террорчилардан бири турганини ҳеч ким сезмади. У ўша томонга югурганларнинг барчасини ўққа тута бошлади. Шу пайт бир ёш йигит террорчи устига сакраб, унинг автоматини олганини ва автомат қўндоғи билан террорчини уриб йиқитганини кўрдим. Бу йигитнинг ҳаракати туфайли ўнлаб одамлар қатори биз ҳам бинодан чиқиб кетишга муваффақ бўлдик», — деди Елена.

@Sirdaryo — Тезкор ва ишончли хабарлар✓
https://t.me/++4OrMQaw3En8yN2Ri
https://t.me/+4OrMQaw3En8yN2Ri