Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Бу_муҳим Олий маълумотлимисиз, давлат хизматига ишг | Sirdaryo Xabarlari

#Диққат #Бу_муҳим

Олий маълумотлимисиз, давлат хизматига ишга кирмоқчимисиз, аммо ташкилотлардаги вакант лавозимлар ҳақида маълумотингиз йўқми? У ҳолда ушбу тавсия сиз учун!

Эндиликда ташкилотма-ташкилот юриб, вақтингизни сарфламайсиз. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига давлат органлари ва ташкилотларидаги барча бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Энг муҳими, ўзингизга маъқул вакант лавозим учун онлайн тартибда ҳужжатларингизни жўнатиш имконияти ҳам яратилган.

Сизга янада қулайлик яратиш мақсадида порталдан рўйхатдан ўтиш йўриқномаси бўйича видеоролик тайёрланди. Имкониятдан фойдаланинг!

vacancy.argos.uz — халқчил давлат хизмати учун!

Вакансиялар порталининг расмий канали
— https://t.me/vacancy_argos

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat