Get Mystery Box with random crypto!

- Ҳаммаси жойидами? - Ҳа. - (ҳомиласига ишора қилиб) Ҳали анча | Simple Earth Girl🍀

- Ҳаммаси жойидами?
- Ҳа.
- (ҳомиласига ишора қилиб) Ҳали анча борми?
- Нима?!
- Айтмоқчи эдимки, яна қанча вақтдан кейин... Ҳа, майли, узр.
- Сешанба куни 21 ҳафталик бўлади.
- Ҳаа, оз қолибди.
- Сизга айтишга осон.
- Сизга қийин туюляпти холос.
- Ҳаяжонланаётган бўлсангиз керак?
- Йўқ, қўрқяпман.
- Нимадан?
- Ҳамма нарсадан.
- Ишончим комил, ҳаммаси яхши бўлади.
- Ҳамма шундай дейди, лекин бунчалик осон эмас.
- Сиз уддалайсиз, ҳамма уддалайди-ку.
- Наҳотки?
- Оилангизчи?
- Бу ҳақда гапириш оғир.
- Қандайдир муаммо борми?
- Оилада фақат дадам иккаламиз қолганмиз. Дадам касал.
- Ҳаммаси яхши бўлади, хавотир олманг.
...
-Қани, бизни автобусимиз келди, кетдик.
...
Дадажон, кетдик дедим. Турақолинг.

Алцгеймер касаллиги - бош мия фаолияти бузилиши туфайли хотиранинг сусайиши. Ҳозирги кунда дунё бўйича тахминан 60 миллион одам шу касалликдан азият чекади.

Хаста ота ва қизи ўртасидаги таъсирли суҳбат (тўлиқ таржима).

hopesd

shafqatsizlarcha chopildi