Get Mystery Box with random crypto!

Bo'lajak yuristlarga maslahat rukni ostida Амалиётчи юристла | Siddiqjon Ismoilov

Bo'lajak yuristlarga maslahat rukni ostida


Амалиётчи юристлар “шаблон” режимидан чиқиб кетиши керак?

Бирор-бир ҳужжат тайёрлаш керак бўлганда, ўша ҳужжатдан намуна, яъни “шаблон” бўлмаса, кун бўйи ҳеч нарса қилолмай ўтираверадиган юристлар бор.

Ўзи мустақил нольдан бирор-бир расмий ҳужжатни, масалан, шартнома, талабнома, даъво ариза, буйруқ, қарор ва шунга ўхшаш ҳужжатларни тайёрлай олмайдиган юристларни “шаблончи” юристлар деймиз.

Исталган турдаги ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлай оладиган изланувчан юристлар ростмана юристлардир. Улар “шаблончи”лардан фарқли ўлароқ ижодкор инсонлардир.

Эндигина иш бошлаган юристларга маслаҳатимиз, “шаблон”ларга кўп ҳам боғланиб қолманг, улар сизни ўсишдан тўхтатади.

From: @yuristkadr

Kanalga ulanish: @siddiqjonismoilov