Get Mystery Box with random crypto!

Суд процессларида адвокатлик ҳақи - 1 миллион сўм Бугун тажри | Siddiqjon Ismoilov

Суд процессларида адвокатлик ҳақи - 1 миллион сўм

Бугун тажрибамизда иккита жудаям қизиқ суд иши бўлди. Биттасида ғалаба қилдик деб бемалол айта оламан. Иккинчисида эса ҳам қисман ғалаба, ҳам қисман мағлубият (аламли). Ҳайрон бўляпсизми шунақасиям бўладими деб? Ҳа, суд ишларида бўлади. Бу плей-офф босқичидаги футбол матчи эмас. Аниқ бир тараф мағлуб, бир тараф ғолиб бўладиган. Битта қарор билан сизга ёқадиган ва ёқмайдиган масалалар бирваракайига келиши мумкин.

Биринчи суд иши ҳақида кейингироқ батафсил тўхталаман. Иккинчи суд мажлисим ҳақида гапирсам. Бу суд ишимиз фуқаролик ишлари бўйича кассация босқичида эди. Яъни Олий судда. Суд ишида ишга тиклаш бўйича даъволаримиз ўз кучида қолди. Бу қисми яхши бўлди деб айта оламан. Лекин мажбурий прогул, маънавий зарар ва адвокатлик тўлови қисмлари таъбимизни хира қилди. Ходимга тегиши керак бўлган суммалар олдинги суд ишларидан 10-20 миллион сўмлар билан пасайтириб пасайтириб ташланди.

Энг кўнгилни оғритадиган жойи адвокатлик тўлови бўлди. Барча инстанцияларда қатнашиш учун деб келишилган адвокатлик ҳақи учун суд оқилона сумма дея 1 миллион сўм дея қарор чиқариб турибди-ю. Биринчи инстанцияда ҳам, апелляцияда ҳам, кассацияда ҳам шу миқдор оқилона деб топилмоқда. Қорнимга эмас, қадримга ачинаман деган мақол бекорга эмас. Адвокатура институти ҳам айнан шундай ҳолатда. Бундай қарорлар ортидан хор бўлмоқда. Барча инстанция деганда 3та инстанция назарда тутилади. Салкам 9 ойдан бери давом этаётган суд иши учун ким 1 миллион сўм ҳақ олиб ишлайди? Юридик билим шунчалик баҳоланадими?

Судьяларда балки ҳозир устидаги мантияси сингари ваколати ҳам бордур? Лекин эртага булар ечилса, оддий юристга айланади. Кўплари адвокатликка ўтишмоқда. Адвокат бу ваколати йўқ, давлат ходими бўлмаган юрист. Мана шу институтга қараб одил судловга баҳо берилади аслида.

Оқилона миқдор... Товба....

#sudishi #fikr

@bahodirahmedoff